Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кувайтлик ҳамкасби Абдуллоҳ Али Ал-Яҳё билан учрашди. Икки томонлама муносабатнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган мазкур мулоқот ҳақида Кувайт ахборот агентлиги “Kuna” ёзган.

– Ўзбекистон – Кувайт алоқалари кун тартиби кун сайин бойиб боряпти, – дея таъкидлаган мамлакатимиз ташқи сиёсат идораси раҳбари музокара қисқача тафсилотига тўхталаркан. – Икки ва кўп томонлама шаклда бўлажак юқори даражадаги мулоқотлар, иқтисодий ва маданий дипломатияни ривожлантириш, ҳамкорликнинг янги йўлларини топиш эътиборимиз марказида бўлди.

Эслатиб ўтамиз, учрашув нуфузли халқаро анжуман – Учинчи Дипломатик форум доирасида бўлиб ўтди.