АҚШнинг БМТдаги собиқ доимий вакили Никки Хейли Колумбия округида республикачилар партиясидан номзод кўрсатиш пойгасида етакчилик қилмоқда, деб хабар тарқатди NBC телеканали.

Ҳисоб-китобга қараганда, Хейли пойтахт сайлов округида яққол устунликка эга бўлиб, сайловчиларнинг 63 фоизи уни қўллаб-қувватлаган. Рақиб – АҚШ собиқ Президенти Дональд Трамп эса 33 фоиз овоз олиб сезиларли равишда ортда қолмоқда.

Трамп праймеризнинг бир неча босқичида ғолиб чиққач, унинг рақиблари “ўйин”дан чиқишга қарор қилишди. Энди фақат Никки Хейли муносиб рақиб сифатида баҳоланмоқда.