Бугун, 4 март куни Прага шаҳрида давом этаётган «Prague International Chess Festival» турнирининг 6-турида Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандхаа билан куч синашади.

Мазкур нуфузли мусобақада Абдусатторов 4 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, Рамешбабу 5 имкониятдан 2,5 очко жамғарган ҳолда 6-ўринда бормоқда.

Энг кучли шахматчиларнинг10 нафари иштирок этаётган мазкур халқаро турнирнинг 6-турида шунингдек, қуйидаги жуфтликлар рўбарў келмоқда: 

Давид Наварра (Чехия) — Ричард Раппорт (Руминия)

Таи Даи Ван Нгуен (Чехия) — Парҳам Магсудлу (Эрон)

Видит Сантош Гужрати (Ҳиндистон) — Винсент Кеймер (Германия)

Доммаражу Гукеш (Ҳиндистон) — Матеуж Бартел (Польша)

Мусобақалар 7 мартга қадар давом этади.

Т.Рўзиев, ЎзА