Франция пойтахтида ўтадиган ёзги Олимпия ўйинлари бошланишига беш ойга яқин вақт қолганда Париж шаҳри Сен-Дени мавзусидаги Олимпия шаҳарчаси очилди.
Мажмуанинг очилиш маросимида иштирок этган Президент Эммануэль Макрон етти йил давомида қурилган маскан тўрт йиллик ўйинлари маркази бўлишини таъкидлади.
Бир вақтнинг ўзида 14 500 спортчи ва уларнинг ҳамроҳларини қабул қила оладиган мажмуа Сен-Дени ва Сен-Оуэн ўртасидаги 52 гектар майдонни эгаллаган бўлиб, 82 бино, 3000 хонадон, 7200 хонадан иборат.
Олимпия ва Паралимпия ўйинларидан сўнг барпо этиш учун ҳукумат томонидан 646 миллион евро йўналтирилган шаҳарчадаги 2800 хонадоннинг учдан бир қисми хусусий мулкдорларга сотилиши режалаштирилган.
Т.Рўзиев, ЎзА