Хоразм вилоятидаги поликлиника ва шифохоналар фаолиятини такомиллаштириш зарурлиги қайд этилди
381

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йиғилишда Хоразм вилоятидаги поликлиника ва шифохоналар фаолиятини такомиллаштириш зарурлиги қайд этилди.
Ҳудуддаги туғруқхоналарни қон тозалаш ускунаси билан тўлиқ таъминлаш, хорижий мутахассислар иштирокида акушер-гинеколог, неонатолог, реаниматолог ва дояларни ўқитиш топширилди.
Хонқадаги тиббиёт бирлашмасини комплекс қайта қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 2025 йил давлат дастурига киритилади.
ЎзА