АҚШ собиқ Президенти Дональд Трамп қайта сайланса, мамлакат разведка хизматини ислоҳ қилиб, сиёсатига қарши мулозимларни лавозимидан озод этиши мумкин, деб ёзди “Politico” нашри тегишли манбаларга таяниб.
– Трамп иккинчи муддатидан разведка муаасасасини ислоҳ қилиш учун фойдаланиши мумкин, бу соҳа мисли кўрилмаган даражада сиёсийлашувини билдиради, – деб ёзган нашр. – У сиёсатига қаршиларни алмаштиришга уриниб кўради. Шу боис мулозимлар зид ёки салбий маълумотдан уни чегаралаши мумкин.
Трампнинг мамлакат разведка идораси билан алоқаси азалдан яхши эмас. Собиқ етакчи фикрича, разведка уни йўқ қилишга ҳаракат қилиб келади.
Нашр энг кучли зарбага Федерал қидирув бюроси дуч келиши мумкинлигини таъкидлаган.