Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан ўтказилаётган йиғилишда ҳудудда чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликни ривожлантиришга тўхталиб ўтилди.

Хонадонларда чорва наслини яхшилаш, сутни қайта ишлаш, парранда гўшти ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни кўпайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Жумладан, гўшт йўналишида ҳар бири 200 минг бош паррандага мўлжалланган 5 та саноатлашган йирик паррандачилик корхонаси Боғот, Гурлан, Ҳазорасп, Ҳонқа, Шовотда ишга туширилади.

Вилоятдаги сунъий сув ҳавзаларининг атиги 10 фоизида балиқ интенсив усулда боқилиши қайд этилиб, эндиликда интенсив усулда балиқ етиштирган тадбиркорлар ер ва айланма солиғини 50 фоизини тўлаши, сув солиғи ва тўловидан озод этилиши белгиланди.

ЎзА