Венгрия марказий статистика бошқармаси томонидан эълон қилинган маълумотга кўра, Венгрияда аҳоли камайиб боряпти.

2023 йил охирида мамлакатда 9,58 миллион фуқаро яшаётгани аниқланди. Йил давомида табиий қисқариш, 85 минг туғилиш ва 127 минг ўлим ҳолати ўртасидаги фарқни ҳисобга олганда, 42 минг нафарни ташкил этди. Туғилганлар 3,7 фоизга тенг, туғилиш даражаси 1,52 фоиздан 1,5 фоизга тушган.

2010 йил ҳукумат аҳоли ўсиши секинлашувини бартараф этиш мақсадида кўп болали (3+) оилалар учун солиқни камайтириш, имтиёзли кредит ажратиш каби чоралар кўра бошлаган.