Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан ОАВ вакиллари билан ҳамкорликда пойтахтимизда мавжуд қурилиш объектларида кечаётган жараён, ноқонуний қурилиш объектларини аниқлашга бағишланган рейд тадбири ўтказилди.

Илк манзил пойтахтимизнинг Юнусобод тумани Чингиз Айтматов кўчаси 37-уй манзилида қурилаётган ноқонуний қурилма бўлди.Бу объект ўрганилганда, Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси Ноқонуний қурилмалар билан ишлаш бўлими мутахассислари томонидан фуқаро Ш.Хожиевга тегишли бўлган ушбу ноқонуний қурилма юзасидан оғзаки ва ёзма огоҳлантириш берилган.

Объект қурилиши Вазирлар Маҳкамасининг 200-сон қарори 5-иловасига асосан, Давлат хизматлари маркази орқали хабардор этишга оид ариза билан мурожаат қилинмаганлиги ва тегишли тартибда рўйхатдан ўтмасдан бошланганлиги сабабли МЖТК нинг 99- моддасига бинонан қоидабузарга нисбатан маъмурий чора кўрилган.

Шунга қарамай, мулкдор томонидан ҳанузгача қурилиш-монтаж ишлари ноқонуний тарзда олиб борилмоқда. Эндиликда инспекция томонидан МЖткнинг 99-моддаси 8-банди бўйича тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.

Рейд тадбирларида иштирок этаётган Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги Бош бошқармаси вакиллари томонидан маълум қилинишича, мазкур объектнинг лойиҳа ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 200-сонли қарори 4-иловаси асосида Архитектура ва Шаҳарсозлик кенгаши томонидан келишмасдан, ўзбошимчалик билан қурилиш ишлари бошлаб юборилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 467-сонли қарори асосида ўрнатилган тартибда объект эгасига 2024 йилнинг 18 январ куни кўрсатма берилган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, мазкур ўзбошимчалик билан қурилаётган бинони бартараф этиш (бузиш) бўйича даъво аризасини судга киритишда амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан Юнусобод тумани ҳокимлигига 2024-йил 23-январ куни тегишли хат чиқарилган.

Рейд тадбирлари Тошкент шаҳри Миробод тумани Савр кўчаси 7-уй манзилида «Регион партнерс стрoй» МЧЖ томонидан қурилаётган меҳмонхона, бизнес маркази, турар-жой биноларини қуриш объекти ўрганилди.

Мазкур объектнинг қурилиш-монтаж ишлари Вазирлар Маҳкамасининг 200-сонли қарори 5-иловасига асосан, Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциясидан тегишли тартибда рўйхатдан ўтмасдан туриб бошлангани маълум бўлди.

Ш.Маматуропова,  

ЎзА