Муносабат
Президентимизнинг ”Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида маҳалланинг аҳоли билан давлат ўртасидаги “кўприк” вазифасини амалга оширувчи мустақил ва халқчил тузилмага айланишига кўмаклашиш вазифаси келтирилган.
Президентимизнинг ушбу фармонида инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш, ижтимоий ҳимояни кафолатлаш, маҳаллани жамоатчилик бошқаруви ва назоратининг таянч бўғинига айлантириш, унинг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш, маҳалла бошқарувида аҳолининг фаол иштирокини таъминлаш, ҳар бир фуқаро ўзи ва оиласининг келажаги, молиявий аҳволи ва фаровонлигини таъминлашда масъулиятни сезиши, боқимандаликка ўрганмаслик ҳиссини янада кучайтириш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга ошириш, “маҳалла еттилиги” томонидан маҳалланинг ички ресурсларини аниқлаш ҳамда уларни ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш учун сафарбар этишда кўмаклашиш каби вазифалар ўрин олгани билан аҳамиятлидир.
“Ўзбекистон-2030” стратегияси эртанги тараққиётимизга муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилади. Зеро, унда барча йўналишдаги муҳим вазифалар белгилаб берилди. Хусусан, фуқаролик жамияти институтларини, маҳаллаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳа ва дастурларни молиялаштириш жараёнларининг ошкоралигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.
2024 йил 1 январдан бошлаб барча шаҳар ва туманларда босқичма-босқич “Маҳалла бюджети” тизими жорий этилди. Ташаббусли бюджет амалиётини ва маҳаллаларнинг молиявий мустақиллигини янада кенгайтириш мақсадида жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган лойиҳаларни молиялаштириш учун давлат бюджетидан 10 триллион сўм йўналтирилади.
Қайд этилганидек, маҳаллалар учун “Очиқ бюджет”га ажратиладиган маблағлар 3 баробарга оширилади. Маҳаллаларда аҳоли билан ишлашга қаратилган жараёнлар тўлиқ рақамлаштирилади. Ҳар бир маҳаллада давлат хизматларини кўрсатиш бўйича “электрон хизмат нуқталари” ишга туширилади. “Ўзбекистон-2030” стратегияси ижросини таъминлашда фуқаролик жамияти институтларининг иштироки жуда муҳимдир.
Рахима Юлдашева,
O’zLiDeP дан Халқ депутатлари Беруний тумани
Кенгаши депутати.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги