«Тошкент» аэропорти махсус техника парки янги автобуслар билан тўлдирилди
288

“Uzbekistan Airports” ахборот хизматининг хабар беришича, «Тошкент» аэропорти учун Германиянинг «Cobus Industries GmbH» ишлаб чиқарувчисидан йўловчи ташувчи 4 та автобус харид қилинди.
Паст полли Cobus 3000 автобуси компаниянинг энг катта моделидир. Автобуснинг узунлиги деярли 14 метр ва эни 3 метр бўлиб, 10 ўтирган ва 94 тик турган ҳолда — 104 йўловчини сиғдира олади. Ушбу модель полни кўтариш ва тушириш учун пневматик тизим билан жиҳозланган.
Йўловчиларни олиш ва туширишдан олдин автобус полини пастга тушириш ёки кўтариш мумкин. Бу хусусият чамадонли, болалар аравачаси ва ногиронлиги бўлган йўловчиларга автобусга чиқиш ва ундан тушишни осонлаштиради.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА