Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятидаги Жирғалон дарасида қор кўчиб, чехиялик тўрт нафар сайёҳни босиб қолган. Бу ҳақда республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди, деб ёзган “Kazinform” агентлиги.
Воқеа 25 февраль куни туш пайти, 23 нафар туристдан иборат гуруҳ – Чехия ва Словакия фуқаролари чанғи учаётган вақтда содир бўлган.
Сайёҳлар ҳалок бўлган шерикларини кўчки остидан олиб чиқишган.
Қайд этилишича, ҳодиса жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг олти нафар қутқарувчиси етиб келган. Бир неча одам қутқарилган, марҳумлар жасади ИИВга топширилган.