Тошкент шаҳрида “Ўзбекистон ва Хитой: икки халқ фаровонлиги йўлида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш” мавзусида халқаро конференция бошланди.

Тадбир асосий ташаббускорлар – Марказий Осиё халқаро институти директори Жавлон Ваҳобов ва Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси раҳбари – Фавқулодда ва мухтор элчи Юй Цзюннинг кириш сўзи билан очилди. Нотиқлар бугунги анжуман Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 23-25 январь кунлари Хитойга давлат ташрифи, жумладан ХХР Раиси Си Цзиньпин билан музокаралари натижалари муҳокамасига бағишланишини таъкидлаб, етакчилар томонидан имзоланган Қўшма баёнотда “Ҳар қандай шароитда кенг қамровли стратегик шериклик” ўрнатилиши эълон қилингани икки томонлама муносабатларни мисли кўрилмаган юқори даражага кўтаришга асосий замин эканини қайд этдилар.

Дастурдан ўрин олган учта муҳим мавзудаги сессиялар давомида икки мамлакат экспертлари томонидан кун тартибидаги масалалар батафсил таҳлил этилиши кутилмоқда.

Ғайрат Хонназаров,

Рустам Назарматов (сурат), ЎзА