АҚШнинг Орландо шаҳрида “Matchroom Boxing” ва “DAZN” ҳамкорлигида катта профессионал бокс оқшоми ўтказилди.
Унда ярим ўрта вазн тоифасида ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов мексикалик Пабло Сезар Канога қарши жанг ўтказди. Ўн икки раундга мўлжалланган элиминатор мақомидаги жанг 11-раунддан сўнг тўхтатилди. Сабаби, раунд якунидаги тўқнашувдан кейин Кано йиқилиб тушди ва кутилмаганда оёғидан жароҳат олди.
Шундан сўнг мексикалик боксчи жангни давом эттира олмаслигини маълум қилди. Мазкур вазиятга қадар Шаҳрам Ғиёсов жангда катта устунликка эга эди. Ушбу ҳолатдан сўнг уч ҳакам ҳам 109:99 ҳисобида Ш.Ғиёсов ғалаба қозонганини эълон қилди. Дарвоқе, жангнинг 3-раундида Шаҳрам чап қўл зарбаси билан рақибини нокдаун ҳолатига ҳам тушириб қўйди.
Мазкур ғалаба Шаҳрамни WBA камари учун мажбурий даъвогарга айлантирди ва у профессионал рингдаги 15-ғалабасига эришди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА