Россиянинг Комсомолъск-Амур шаҳрида ёшлар ўртасида бокс бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон терма жамоаси 7 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди ва умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди.

Турнир давомида барча рақибларини енгган Абдулазиз Журақулов, Абдуллоҳ Тоҳиров, Муҳаммадазизбек Исмоилов,

Жафарбек Шаҳбозов, Раҳмонжон Қодиров, Акмалжон Исроилов ва Мақсудхон Мелиев олтин медалга сазовор бўлди.

Шунингдек, ўз вазнларида финалга қадар етиб борган Анварбек Жумабоев, Бобуржон Мўминов ҳамда Аббос Абдураҳимов кумуш медали билан тақдирланган бўлса, Шакарбой Жўраевга бронза медали насиб этди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА