“Синьхуа” хабар беришича, Индонезия Жанубий Сулавесидаги янги Макассар портини қуриш учун 5,4 триллион рупий – тахминан 345 миллион доллар сармоя киритди. Шу тариқа мамлакатнинг Жакартадаги Танжунгдан кейинги иккинчи йирик порти бунёд этилди.
Президент Жоко Видодо очилиш маросимида “Индонезия шарқида жойлашган ушбу йирик порт ички логистика харажатини камайтиришига умид қиламиз”, деди.
такчи ўз сўзида миллий ва халқаро миқёсдаги кескин рақобат шароитида самарадорлик муҳимлигини ҳам таъкидлади.
Порт, завод ва саноат зоналари ўртасида интеграция йўқлиги сабабли Индонезияда логистика харажати 10 йил олдин 24 фоиз эди. Давлат раҳбари айтишича, ҳозир бу кўрсаткич 14 фоизга тушган бўлса-да, аҳволни яхшилаш учун ҳали кўп иш қилиниши керак.
Макассар портининг чуқурлиги 16 метр, сиғими 2,5 миллион TEU (юк ташувчи транспорт воситалари сиғими учун анъанавий ўлчов бирлиги) бўлиб, контейнер ташувчи йирик кемаларни жойлаштириш имконини беради.