Швейцариянинг чекка қишлоқларидан бирида дунёдаги энг баланд 3D-босма бино монтажга тайёрланмоқда.
“ETH Zurich” тадқиқотчилари томонидан яратилган юздан ортиқ устундан иборат иншоот тепасида чиқиш учун жой бўлади, деб ёзган “Kazinform”.
“Tor Alva”, яъни “Оқ минора” “Nova Fundaziun Origen” маданий муассасаси билан ҳамкорликда яратилмоқда. Мажмуа қисмларга бўлиб чоп этилади, сўнгра Aльп тоғларидаги олис Мюленс қишлоғидаги қурилиш майдончасига ташилади ва йиғилади.
Мураккаб барокко услубида қуриладиган бинонинг баландлиги 30 м бўлади. 3D-босма устунлар беш қаватни ушлайди ва ярим очиқ фасадни ташкил қилади. Муҳандислар ичкарини ноқулай об-ҳаводан ҳимоя қилиш мақсадида енгил, ечиладиган мембрана ўрнатишни ҳам кўзда тутишган.