Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида тажриба-синов тариқасида умумий ўрта таълим мактабларига олис ҳудудлардан қатнайдиган ўқувчилар учун аутсорсинг асосида бепул автобуслар қатнови йўлга қўйилади.

Мазкур банднинг тўлиқ, сифатли ва сўзсиз бажарилиши учун масъуллар этиб Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва Сурхондарё вилояти ҳокимлиги белгиланди.

ЎзА