![](https://cdn.uza.uz/2024/02/23/04/35/PvR3FSSUt1S92xqApp0ZkTb37O1y2gzC_front.jpg)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, 2024 йил 1 июндан бошлаб “Ёш тадбиркор” танловларини ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади.
Ёшлар ишлари агентлиги томонидан танлов асосида “маҳалла – туман – вилоят – республика” босқичларида ёшларнинг истиқболли бизнес лойиҳа ва ғоялари сараланади. Бунда, ногиронлиги бўлган ёш тадбиркорларнинг лойиҳа ва ғояларига алоҳида эътибор қаратилади.
Республика босқичида саралашдан ўтган ҳар бир лойиҳага базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 000 бараваригача миқдордаги имтиёзли кредитлар ажратилади. Ғолиб бўлган бизнес лойиҳа ва ғоялар эгалари Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан хорижий давлатларга малака оширишга юборилади.
ЎзА