Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида каратэ WKF бўйича ўтказилган “International Karate Open“ халқаро турнирида мамлакатимиз каратэчилари 3 та олтин, 3 та кумуш ва 7 та бронза медалини қўлга киритди.

35 давлатнинг 1700 нафарга яқин каратэчиси баҳс олиб борган муросасиз беллашувларда Тошкент шаҳри спортчиларидан Али Бахтиёров, Умаржон Каримов ва Азизбек Исломбеков ўз йўналишларида олтин медалга сазовор бўлди.

Халқаро мусобақада муносиб натижаларга эришган Тошкент тумани спорт мактаби ва “Келес каратэ” клуби спортчиларини туман ҳокими Одилхон Рустамов ва сектор раҳбарлари муборакбод этди. Ёш спортчилар ва уларнинг мураббийлари тақдирланди.

Т. Рўзиев, ЎзА