ФОТОРЕПОРТАЖ
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик ва мусиқали театрида Абдулла Қодирийнинг “Меҳробдан чаён” романи асосида саҳналаштирилган “Анвар ва Раъно” спектакли томошабинлар эътиборига намойиш этилди.
Қорақалпоғистон халқ артисти Сафаргул Давлетова томонидан қорақалпоқ тилига таржима қилинган асар режиссёр Мухтор Реймов томонидан саҳналаштирилган.
Спектаклда бош қаҳрамонлар – “Анвар” образини актёр Руслан Қайипназаров, “Раъно” образини актриса Гулсанам Абатбаева юксак маҳорат билан ижро этган.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА