Yandex Go йўловчиларга нақд пулдаги тўлови учун электрон чек беришни бошлади

257

Солиқ қўмитасининг маълум қилишича, онлайн-такси агрегаторларининг солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграциялашуви натижасида йўловчи ташиш динамикаси Солиқ қўмитаси маълумотлар базасида акс этмоқда.

Ўтган йилнинг декабрь ойида онлайн-такси агрегаторлари орқали 4,4 миллион ташувлар амалга оширилди. Йўловчи ташиш фаолияти 80,1 минг нафар ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчи томонидан амалга оширилган.

Жорий йил январь ойида қатновлар сони 5 миллионга этди. Ташиш хизматлари 113,5 минг нафар ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчи томонидан кўрсатилди.

Солиқ қўмитаси бошқа онлайн-такси агрегаторларининг солиқ органлари билан интеграциялашувини таъминлаш ва тўлов шаклидан қатъи назар, йўловчиларга чек бериш бўйича ишларни давом эттирмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, “Солиқ” мобиль иловасида ўзини ўзи банд қилган шахслар чеклари учун кешбэк ҳисобланмайди.

Ш.Маматуропова, ЎзА