Қамалдаги Ғазо секторида эрта туғилган чақалоқлар Халқаро судда геноцид айби билан суд қилинаётган Исроил ҳужуми туфайли ўлим хавфи остида қолган. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Aҳолишунослик жамғармаси – UNFPA ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилган.
– Исроилнинг шифохоналарга ҳужуми, қамал, дори-дармон ва ёнилғи тақчиллиги, кенг тарқалган юқумли касалликлар туфайли Ғазода эрта туғилган чақалоқлар ўлим хавфи билан тўқнаш келмоқда, – дейилади ҳисоботда.
UNFPA зудлик билан ўт очишни тўхтатиш ва фожиага барҳам беришга чақирди.
– Болалар нишон эмас, – таъкидлайди нашр.
2023 йил 7 октябрда Ғазо секторига оммавий ҳужум бошлангандан бери Исроил самолётлари зарбаси натижасида кўплаб шифохоналар фаолияти тўхтади. Қуруқликдан ҳужум бошланиши билан касалхоналар қамал қилиниб, ҳарбий казармага айлантирилди.
Масалан, анклавнинг жанубий Хон Юнус шаҳридаги Носир ва Эмел касалхоналари қамали, деярли, бир ойдан бери давом этяпти.