Телеканалларда баъзи эфирларни сурдотаржима, субтитр билан намойиш этиш зарур

250

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Давлатимиз раҳбари ногиронлиги борлар ҳаёти ва эришган ютуқлари тўғрисида таъсирчан медиаконтент, фильмлар тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Телеканалларда информацион, айниқса, болалар дастурлари эфирининг муайян қисмини сурдотаржима, субтитр ёки “югурувчи сатр” билан намойиш этиш зарурлиги қайд этилди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож одамлар қалбида ўзига ишонч ва қатъият туйғусини оширадиган бадиий асарлар яратилса, мақсадга мувофиқ бўлиши таъкидланди.

ЎзА