Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга олган корхона ва ташкилотлар учун бир қатор имтиёзлар яратилган. Лекин, 500 мингдан ортиқ корхона ва ташкилотнинг бор-йўғи 43 мингтасида ногиронлиги бўлган шахслар ишлайди.
«Мактаблар, профессионал таълим муассасаларида шароит йўқлиги учун 70 фоиз ота-оналар ногиронлиги бор фарзандларини яшаш жойидан узоқ махсус мактаб-интернатига жойлаштиришга мажбур.
Аслида ота-онаси, дўстлари ва маҳалладан узоқлашиш ҳар қандай бола учун катта психологик зарба», – деди Президент.
ЎзА