Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йиғилишда ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон 2021 йилда Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияга қўшилгани тарихий воқеа бўлди ва ундаги мажбуриятларни бажариш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, вилоят ва туман ҳокимлари ушбу шахсларга ёрдам бериш, уларнинг уюшмалари ва ташкилотлари билан мулоқот қилиш, шароит яратиш билан етарлича шуғулланамаётгани кўрсатиб ўтилди.
Айрим вазирлик, идоралар ва вилоят ҳокимликларида ногиронлиги бўлган бирорта одам ишга олинмагани танқид қилинди.
ЎзА