Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий ва ижтимоий реабилитация қилиш, касбга ўргатиш орқали тўлақонли ҳаётга қайтаришга эътибор сустлашиб кетгани танқид қилинди.

Ногиронлиги бор шахслар ишлаши мумкин бўлган касблар рўйхати замон талабларидан келиб чиқиб қайта кўриб чиқилмагани сабабли улар ўзининг меҳнат салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқара олмаяпти.

Оғир ижтимоий аҳволдаги одамларни ҳаётга илҳомлантирадиган, рағбат уйғотадиган таъсирчан контент, шеър, қўшиқ, фильм ва бошқа бадиий асарлар яратилмаяпти.

ЎзА