Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, хизматлар кўрсатиш жараёнларини соддалаштириш ва тезлаштириш мақсадида:
– эҳтиёжманд тоифани белгилаш бўйича мезонлар ишлаб чиқилади ва айнан қандай ёрдамга муҳтожлик борлиги аниқ белгилаб берилади;
– ҳар бир муҳтож фуқаро бўйича индивидуал ижтимоий хизматлар дастури бўлади.
Маҳалладаги “еттилик” учун ижтимоий хизматлар бўйича ягона саволнома жорий қилинади.
Маҳалладаги барча ижтимоий хизматларни босқичма-босқич ижтимоий хизмат кўрсатиш шартномаси орқали тақдим этиш йўлга қўйилади.
Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
ЎзА