Хонобод шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказмоқда.
Айрим тиббиёт муассасаларида шифокорларнинг иш вақти нотўғри ташкил қилингани сабаб беморлар узоқ вақт навбат кутишга, врач қабулига кириш учун 2-3 марта келишга мажбур бўлмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигига Асака туманида шифокор ва ҳамширалар ишини тўғри ташкил этиш намунасини яратиш ва барча туманларда жорий қилиш топширилди.
Шунингдек, беморларга кўрсатилган хизматни муассасани ўзида, телефон ёки онлайн сўровнома ўтказиш орқали баҳолаш тизимини ташкиллаштириш вазифаси қўйилди.
ЎзА