Хонобод шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказмоқда.

Жорий йилда вилоятдаги 265 километр суғориш тармоғини бетонлаш, 22 та гидротехник иншоот ва насос станцияни таъмирлаш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Хонободдаги “Янги ҳаёт” маҳалласида қават-қават усулда экин экиш тажрибасини вилоятнинг барча маҳалласида йўлга қўйиш муҳим.

Бунинг учун оилавий тадбиркорлик доирасида 100 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратилади, ускуналар харид қилишга субсидия берилади, сердаромад ва экспортбоп экинлар уруғи ва кўчатига харажатнинг 30 фоизи қопланади.

ЎзА