Хонобод шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказмоқда.

Андижон хитойлик инвесторлар билан 3 миллиард долларлик 30 дан ортиқ келишув имзолаган. Улар энергетика, электротехника, қурилиш материаллари, фармацевтика, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги ва тўқимачиликдаги лойиҳаларни тезроқ бошлашга тайёр.

Бунинг учун Андижон туманида 218 гектарда “Ипак йўли” эркин иқтисодий зонаси ташкил қилинади.

Инвесторларга эркин иқтисодий зоналар учун белгиланган барча солиқ ва божхона имтиёзлари берилади. Ер участкаларини ижарага беришдан тушган маблағлар бу ердаги инфратузилмани ривожлантиришга йўналтирилади.

ЎзА