Хонобод шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказмоқда.
Президент Андижонда мебелчиликни драйверга айлантириш зарурлигини таъкидлади.
Вилоятда 2023 йилда 1 триллион сўмлик мебель ишлаб чиқарилиб, ярми экспорт қилинди.
Шу боис, Олтинкўл туманида 16 гектар майдонда “Мебелсозлик комплекси” барпо этилади. Комплексни қуриш ва лойиҳаларга 50 миллиард сўм йўналтирилади.
ЎзА