Хонобод шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш ўтмоқда.

Андижонда 4,5 минг километр янги йўл қуриш бўйича уч йиллик дастур қабул қилинган.

Мавжуд 700 километр йўл бўйини 10 йилгача аҳолига бўлиб бериб, дарахт экиш зарурлиги айтилди.

Андижон аэропортини хусусий шериклик асосида модернизaция қилиш ва бошқарувга бериш ишлари олиб борилмоқда.

ЎзА