Хонобод шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш ўтмоқда.

Йиғилишда вилоятда транспорт хизматларини яхшилаш мақсадида мутасаддиларга топшириқлар берилди.

– “Хонобод – Андижон – Избоскан – Асака” темир йўл айланмасида поезд қатновини йўлга қўйиш;

–  “Андижон – Қўқон”, “Андижон – Тошкент”, “Андижон – Термиз” ва “Андижон – Қўнғирот” йўналишларда поезд қатновини 2 карра ошириш;

– “Андижон – Шаҳрихон”, “Андижон – Асака” ва “Андижон – Дўстлик” йўналишида автобус қатновини 2 баробар кўпайтириш топширилди.

ЎзА