Пойтахтимизда муайтай бўйича катталар ва ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан жами 573 нафар, шундан 173 нафари қизлар 54 та вазн тоифасида ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда.
Мазкур мусобақада жорий йилнинг март ойида ўтказиладиган жаҳон чемпионатига ва Тайландда бўлиб ўтадиган жанг санъатлари ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларига Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибига кучли спортчилар саралаб олинади.
Беллашувлар 18 февралга қадар давом этади.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА