Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 16 февраль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Кечқурун ёмғир қорга айланиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси ва эрталаб 9-11, кундузи 2-4 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда бироз ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача, баъзи туманларда секундига 25-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8-13, Устюртда 15-18, кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача, баъзи туманларда секундига 25-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси ва эрталаб 7-12,  кундузи 2-5 даража илиқ бўлади, чўл ҳудудларида кечаси ва кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.

Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, кечқурун қорга айланиши мумкин) бўлади, баъзи туманларда кучли бўлади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача, баъзи туманларда секундига 25-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси ва эрталаб 7-12, кундузи 2-5 даража илиққача пасаяди.

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача, баъзи туманларда секундига 25-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси ва эрталаб 7-12, кундузи 2-5 даража илиққача пасаяди.

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача, баъзи туманларда секундига 25-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача, баъзи туманларда секундига 25-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради,  куннинг иккинчи ярмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади. Жойларда кучли туман тушиши мумкин.  Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим туманларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси ва эрталаб 2-7 даража илиқ, кундузи 0-5 даража совуққача пасаяди.

Муҳим ҳодисалар

16-18 февраль кунлари республиканинг баъзи ҳудудларида шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача, айрим туманларида секундига 25-28 метргача кучайиши кутилмоқда.

18-19 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ҳаво ҳарорати кечаси 3-8, кундузи 0-3 даража совуққача пасаяди. Шимол бўйлаб 17-19 февраль кунлари кечаси 13-16, кундузи 5-8 даража совуққача пасайиши кутилмоқда.

ЎзА