Кениянинг Накуру округида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида марафон бўйича жаҳон рекорди соҳиби, 24 ёшли Келвин Киптум ва унинг мураббийи Герваис Хакизимана ҳалок бўлди.
“Reuters” ахборот агентлиги хабарига кўра, машинани атлетнинг ўзи бошқарган. Автомобиль мувозанатни йўқотиб, дарахтга урилган.
Келвин Киптум ўтган йил октябрь ойида Чикаго марафонида 2 соат 35 сония натижа билан жаҳон рекордини янгилаган. Аввалги рекордга 2022 йил Берлинда унинг ҳамюрти Элиуд Кипчоге эришганди.
Т.Рўзиев, ЎзА