Финляндиянинг янги Президенти Александр Стубб Украинани қўллаб-қувватлаш масаласида аввалги раҳбар Саули Ниинистё олиб борган сиёсатни давом эттиришини билдирди.
Стубб 1 февраль куни бўлиб ўтган президент сайлови иккинчи давраси натижасига кўра, ғолиб деб тан олинди. У 1 март куни вазифасини бажаришга киришади.