Ипакчилик институти ҳузурида 2 та наслли уруғлик станцияси ишга туширилади
302

Президент раислигида ўтказилаётган йиғилишда пиллачилик соҳасини ривожлантириш бўйича мутасаддиларга қатор топшириқлар берилди.
Жумладан, ипак қуртини хонадонларга тарқатиб, ўрма тутзор ташкил этиш ва уй шароитида тайёр ипак ишлаб чиқаришни рағбатлантириш бўйича тизим яратилади.
Озуқа-ем базасини кўпайтириш учун бу йил далалар атрофида 150 миллион янги навли ҳосилдор тут кўчатини экиш топширилди.
Ипакчилик институти ҳузурида 2 та наслли уруғлик станцияси ишга туширилади. Институтга хитойлик мутахассислар таклиф қилиниб, наслли ипак қурти зотларини яратиш бошланади.
ЎзА