Аҳолига яна 60 минг гектар ерларни тарқатишга қарор қилинди
429

Президент раислигида ўтказилаётган йиғилишда мева-сабзавот етиштириш ва экспортини ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Шу мақсадда аҳолига яна 60 минг гектар ерларни тарқатишга қарор қилинди. Бунинг натижасида 1,5 миллион тонна қўшимча маҳсулот олиб, экспортни яна 200 миллион долларга ошириш мумкин бўлади.
Ёшларни деҳқончиликка яхши ўқитиб, бу ерларда банд қилиш муҳимлиги таъкидланди.
ЎзА