«Милан – Кортина д’Ампеццо — 2026” ташкилий қўмитаси қишки Паралимпия ва Олимпия ўйинларининг маскотларини эълон қилди.
Жигарранг пальтоли Мило Паралимпия маскотидир. Унинг синглиси Тина эса Олимпия ўйинларининг вакили. Опа-сингиллар Италиядаги Санремо мусиқа фестивалида ўйинларга тахминан икки йил қолганида намойиш қилинди.
Уларнинг исмлари иккита мезбон шаҳарнинг қисқартмасидан ташкил топган. Икки маскот бир-бирига ўхшаш бўлса-да, улар бир хил эмас. Шундай қилиб, Мило ва Тина 2026 йилда бутун дунё бўйлаб спортчилар ва мухлисларни ўз шаҳарларида кутиб олишади.
Эслатиб ўтамиз, XXV қишки Олимпия ўйинлари 2026 йилнинг 6—22 февраль кунлари бўлиб ўтади. XIV Паралимпия ўйинлари эса 5-15 март кунлари ўтказилади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА