Буюк Британия учун кенг кўламли можаро хавфи сўнгги йилларда энг юқори даражага чиқди, деб ёзди “Guardian” мамлакат ҳарбий разведка хизмати (DI) маълумотига таяниб.
Газета ёзишича, бунга Яқин Шарқда кескинлик хавфи ошиши, Украина зиддияти кучайиши эҳтимоли ҳамда Хитой замонавий қуроллар яратаётгани ва Тайванни босиб олишга уриниши сабаб бўлмоқда. Айни дам ҳарбий разведка жуда кучли босим билан ишламоқда. Мамлакатда вазирлар тез-тез алмашиши ҳам разведка тизими фаолиятида алоҳида муаммо келтириб чиқармоқда. Масалан, 2019 йил охиридан буён Буюк Британияда Бош вазир уч, ташқи ишлар вазири тўрт, мудофаа вазири икки марта алмашди. Қолаверса, янги раҳбарлар халқаро ёки ҳарбий ишда етарли тажрибага эга бўлмаслиги мумкин.