1-синф ўқувчилари учун февраль ойида қўшимча бир ҳафталик таътил берилади
360

Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги тегишли қарори билан таcдиқланган Низомда умумий ўрта таълим мактабларида 1-синф ўқувчиларига кўшимча таътил белгиланиши назарда тутилган.
Низомга кўра, 1-синф ўқувчилари учун февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.
Таътил муддати мактабнинг педагогик кенгаш қарори асосида белгиланади.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА