Туркманистонда грипп эпидемияси туфайли 33 нафар бола ҳалок бўлди, уларнинг аксариятида туғма юрак ва нафас олиш тизимии касалликлари қайд этилган. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар берган.
Энг кўп ҳолат 5-7 ёшли болаларда кузатилган. Ҳозир грипп эпидемияси пасайган, бунгача шифохоналарда жой йўқ эди. Этрапсдан келган беморларни шаҳар шифохоналарига жойлаштириш тақиқланди. Жонлантириш ва терапия бўлимларида пластик жой тайёрланиб, грипп билан оғриган беморлар ётқизилган.
Тиббиёт муассасалари раҳбарлари иштирокида ўтказилган йиғилишда эпидемия туфайли дори-дармон ва тиббий асбоб-ускуна тақчиллиги маълум қилинган. Кейинчалик ҳар бир шифохона бўлимида замонавий реанимация ускуналари билан жиҳозланган 1-2 тадан хона ташкил этиш белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, декабрь, январь ойи бошида Aшхобод ва бир неча вилоятда гриппнинг юқори даражаси кузатилган. Пойтахтдаги шифохоналар гавжумлиги ортидан, кўпчилик уй шароитида даволаниш учун қайтарилган.