Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси қидирув шўъбаси ва Шуманай туман бўлими томонидан қасддан алимент тўламай, яшириниб юрган қарздорларни топиш юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Жорий йилнинг январь ойида олиб борилган қидирув тадбирлари давомида ўз фарзандини моддий таъминлашдан қочиб юрган ота ушланди. Фуқаролик ишлари буйича Чимбой туманлараро судининг 2018 йилдаги қарорига асосан, ундирувчи Б.К.нинг тарбиясидаги бир нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти учун қарздор Р.М.нинг ҳар ой топган жами даромадидан ½ қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Шуманай туман бўлими иш юритувига олинган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида бўлим ходимлари томонидан қарздорга алимент тўловларини ўз вақтида тўламаслик оқибатлари ҳақида тушунтириш ва огоҳлантиришга қарамасдан, қарздор ота вояга етмаган фарзанди учун алимент пулларини қасддан тўламай, қочиб юрганлиги сабабли қарздор Р.М.га нисбатан қидирув эълон қилинган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида қарздор Р.М. жорий йилнинг 29-январь куни топилди ва шу куннинг ўзида 20,5 миллион сўм алимент пули ундирилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.