Исроилнинг Ғазодаги амалиёти бошлангандан сўнг мусулмон давлатларидаги мижозлар айрим брендларни бойкот қилиши оқибатида “McDonald`s” савдо кўрсаткичида кескин пасайиш кузатилган.
Компания бош директори ушбу можаро Яқин Шарқ мамлакатлари, Малайзия, Индонезия каби мусулмонлар кўп яшайдиган давлатларда сотувга сезиларли таъсир кўрсатганини айтди.
– Зиддият давом этаркан, бирор ижобий натижа кута олмаймиз, – деди у. – Бу инсоният фожиаси.
Ўтган йил октябрь-декабрь ойларида овқатланиш тармоғининг Яқин Шарқ, Хитой ва Ҳиндистон бўлинмаси бўйича харид ўсиши кутилган 5,5 фоиздан анча паст – 0,7 фоизни ташкил этган.
Шунингдек, ўтган ҳафта “Sturbucks” кафелар тармоғи Яқин Шарқда бизнес кўрсаткичи пасайиши ортидан йиллик савдо прогнозини пасайтирган.