Ислом ҳамкорлик ташкилоти ахборот агентликлари иттифоқи (UNA-OIC) маълум қилишича, Саудия Ташқи ишлар вазирлиги Ғазога тажовузни тўхтатиш, ишғол кучларини олиб чиқиб кетишга чақирди.
Таъкидланишича, Ар-Риёд фаластинликлар қонуний ҳуқуқига эга бўлиши масаласида қатъий.
Подшоҳлик АҚШ маъмуриятига 1967 йил Шарқий Қуддус билан чегарада мустақил Фаластин давлат сифатида тан олинмагунча, Исроил билан дипломатик алоқа ўрнатилмаслиги ҳақидаги қатъий қарашини билдирди, – дейилади баёнотда.
Расмий нотада АҚШ Миллий Хавфсизлик Кенгаши матбуот котиби Жон Кирбига тегишли изоҳ берилган, аммо унинг сўзлари келтирилмаган.
Бир кун аввал “Рейтер” хабар беришича, “Кирби Байден маъмурияти Саудия Арабистони ва Исроил муносабатини мўътадиллаштириш учун мунозарани давом эттиришга тайёрлиги ҳақида ижобий фикр билдирган”.
Саудия БМТ Хавфсизлик Кенгаши доимий аъзоларини “Фаластин давлатини тан олишни тезлаштиришга” чорлади.
Давлат котиби Энтони Блинкен душанба куни Ар-Риёдда Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон билан учрашди. У айни кунларда иттифоқчилар билан Ғазодаги вазиятни муҳокама қилиш учун минтақавий сафарда юрибди. Миср ва Қатардан кейин Блинкен Исроилга келган.