Миллий гвардия Болалар психологияси марказида Миллий гвардия қўмондони Р.Жўраев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) С.Раҳмонованинг ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди.

“Хавфсиз мактаб” концепциясини кенг жорий этиш жараёнини замонавий ахлоқий-психологик методикалари” мавзуида ташкил этилган учрашувда соҳага оид ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Жумладан, “Хавфсиз мактаб” концепциясини кенг жорий этиш жараёнини замонавий ахлоқий-психологик методикалари, ўқувчи-ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг илғор ютуқлари ва ахборот технологиялари асосида ташкил этишда келгусидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.

Болалар психологияси маркази фаолияти билан ҳам яқиндан танишилиб, Марказ мутахассисларининг илғор тажрибалар асосидаги психологик-педагогик тарбиялашнинг янгича ёндашувига мувофиқ, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўртасида турли кўринишдаги руҳий жароҳатларнинг олдини олиш ҳамда барвақт профилактика қилиш борасидаги самарали ишларига юқори баҳо берилди.

Ушбу марказ хизматидан унумли фойдаланиш борасидаги долзарб масалалар ва ҳамкорлик режалари белгилаб олинди.

Гулноза Бобоева, ЎзА