Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умурзоқов Минск шаҳар ижроия қўмитаси раиси Владимир Кухарёв билан учрашди.

Учрашувда Тошкент шаҳридаги қулай сармоявий муҳит, инвесторлар учун яратилган кафолат ва имкониятлар, 2030 йилгача Тошкент шаҳрида амалга оширилиши режалаштирилган йирик лойиҳалар ҳақида сўз юритилди. Турли йўналишларда, хусусан, мебель ишлаб чиқариш, фармацевтика, тиббиёт, таълим, маданият ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Минск шаҳар ижроия қўмитаси ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни амалга ошириш бўйича 2024-2025 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурини имзолади.

Гулноза Бобоева, ЎзА