Ўтган йил россиялик мутахассислар муҳим ахборот инфратузилмасига уюштирилган 65 мингдан ортиқ кибер ҳужумни қайтаришди.
Россия ОАВ хабарига кўра, бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Дмитрий Чернишенко “Рақамли иқтисодиёт” форумида маълум қилган.
“Маҳаллий ечимларимиз кибер маконни қўриқлайди, бундан қўшниларимиз ҳам фойдаланади. Aйтганча, 2023 йил муҳим инфратузилма объектларига қилинган 65 минг ҳужум муваффақиятли қайтарилди”, — деди у.
2023 йил декабрь ойи охирида РФ Хавфсизлик Кенгаши разведка хизмати ҳукумат, алоқа, энергетика, фан ва таълим, саноат, транспорт ва банк объектлари йирик кибер ҳужумларга дуч келганини маълум қилди. Умуман, соҳада вазият барқарорлигича қолмоқда.